100 000 доллар совринли танловнинг саралаш босқичи якунланди

  •   DiMaX
  •  474
  •  03.03.2020 17:17

100 000 доллар совринли танловнинг саралаш босқичи якунланди

Давлат хизматлари учун энг яхши мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўйича «mGovAward» танлови эълон қилингани ҳақида ёзгандик. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, унинг саралаш босқичи ниҳоясига етган.

ЎҚИНГ: Инҳа университети талабасининг ихтироси – «Ўзбекистон аёлларининг 100та энг яхши инновацион лойиҳаси» ғолиби!

Мусобақада жами 264 та иштирок этган жамоалардан фақатгина 97 та жамоа кейинги босқичга чиқишди, дейилади хабарда.

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун энг яхши ва самарали мобил иловасини ишлаб чиқишга йўналтирилган «mGovAward» республика кўрик-танлови Ўзбекистон давлат ва хусусий олий ўқув юртлари талабалари орасида ташкиллаштирилган. Танвловнинг мақсади нафақат долзарб ва амалий жиҳатдан самарали мобил иловаларни ишлаб чиқиш, балки шу билан бирга ёшларни давлат қурилиш жараёнларига ва ижтимоий ҳаётга кенг жалб қилиш ҳам ҳисобланади. Танловнинг муҳим шартларидан бири — унда фақатгина жамоа иштирок этиши мумкин.

Мазкур танлов қўйидаги йўналишлар бўйичи ташкил этилган: таълим, соғликни сақлаш, туризм ва маданият, тадбиркорлик, транспорт ва логистика. Ғолибларга биринчи ўрин учун 50 минг доллар, иккинчи ўрин учун 30 минг доллар, учинчи ўрин учун эса 20 минг доллар миқдоридаги мукофотлар топширилади.

«mGovAward» республика кўрик-танлови 2019 йил сентябрь ойида старт олган бўлиб, 2020 йил март ойига қадар давом этади. Ҳозирги пайтда мустақил эксперт комиссияси кейинги босқичга ўтган жамоаларининг ишланмаларни баҳолайди. Кейинчалик жамоалар тақдимот ўтказиб, ғолиблар эса онлайн овоз бериш орқали аниқланади.

ЎҚИНГ: Инновацион ўғирлик: Гулистонда электр счётчигини тўхтатувчи пульт ихтиро қилишди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!