100 долларлик энг зўр смартфонни Oukitel тайёрлади: Helio P60, 4/64 ГБ хотира, FullHD+, квадрокамера...

  •   DiMaX
  •  1462
  •  29.07.2020 16:48

100 долларлик энг зўр смартфонни Oukitel тайёрлади: Helio P60, 4/64 ГБ хотира, FullHD+, квадрокамера...

Oukitel компанияси аввалроқ у Xiaomi Mi CC9 Pro камерофонидан зўр макросурат олувчи Oukitel C18 Pro моделини тақдим этган. Батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» Oukitel WP5 Pro смартфонини эса у 130 доллардан сота бошлаган. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: Android 10 Go тизимли «учкўз» смартфон атиги 60 доллардан сотила бошлади!

Бу компания энди ўз расмий сайтида янги смартфони – Oukitel C21 моделининг саҳифасини очди, унинг намойиши 11 августга белгиланган. Хабарларга кўра, олдиндан буюртма бериш босқичида унинг нархи 100 доллардан ҳам арзон бўлади.

Oukitel C21 аппарат таъминоти асосини Helio P60 процессори ташкил этади. Смартфоннинг тезкор ва доимий хотираси эса тегишлича 4 ва 64 гигабайтлик ҳажмга эга.

Аккумулятори 4000 мА/соатлик бўлган Oukitel C21 смартфони қадоқданоқ Android 10 операцион тизими билан тақдим қилинади.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (30-ҳафта)

Янги смартфоннинг экрани диагоналига 6,4 дюймлик бўлиб, тасвир узатиши FullHD+ форматида. Дисплейнинг юқори чап бурчагида ўйилган тирқишда нақ 20 мегапикселлик селфи-камера ўрнатилган.

Oukitel C21 бош камераси тўрт модулли бўлиб, унинг асосий сенсори 16 мегпикселлик аниқликка эга. Бош камеранинг тўртбурчак блогига бармоқ изи сканери ҳам жойланган.

ЎҚИНГ: Смартфон камераларининг сиз билмаган 13 та функцияси