100 долларлик Umidigi A9 – термометрли, Android 11 ҳамда 5150 мАс батареяли илк смартфон! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1793
  •  24.12.2020 15:13

100 долларлик Umidigi A9 – термометрли, Android 11 ҳамда 5150 мАс батареяли илк смартфон! (+видео)

Umidigi компанияси куни кеча Umidigi A9 русумли арзон моделини тақдим этди. Мазкур қурилма инфрақизил термометрли смартфонлар орасида Android 11 операцион тизим бошқаруви остида ишловчи ягонасидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi атиги 100 долларга NFC ва пульсоксиметрли гаджет чиқарди

Umidigi A9 гаджетининг ўзига хослиги – бевосита танага теккизмасдан туриб кишининг ҳароратини ўлчай олишидир. Коронавирус пандемияси ҳамда шамоллашу грипплар мавсумида бу айниқса долзарбдир. Ушбу функциянинг қандай ишлаши қуйидаги видеода бундан олдинги – Umidigi A9 Pro модели мисолида кўрсатиб берилган:

Видеодаги Pro-версиясидан арзонроқ чиққан Umidigi A9 моделига қайтадиган бўлсак, компания уни 6,53 дюймлик дисплей билан жиҳозлаган. Томонлари ўзаро 20:9 нисбатли экраннинг тасвир аниқлиги 720х1600 пикселга тенг.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 107 долларга улкан экран ва 6000 мА/соатлик аккумуляторли смартфон чиқди

Umidigi A9 «электрон юраги» сифатида MediaTek Helio G25 процессори танланган. Самарадорликни таъминлашда унга 3 гигабайтлик LPDDR4X тоифали тезкор хотира елкадош бўлади. Смартфоннинг доимий хотира ҳажми эса 64 гигабайтликдир.

Смартфоннинг асосий хусусиятларини қуйидаги видеода кўриш мумкин:

Umidigi A9 бош камераси учталик: унда 13, 8 ва 2 мегапикселлик датчиклар қўлланган. Селфилар учун эса экран кемтигига 8 мегапикселлик олд камера ўрнатилган.

Смартфоннинг яна бир кучли жиҳати эса сиғимдор – 5150 мА/соатлик аккумуляторидир. USB-C порти орқали у 10 ваттлик технология бўйича тезкор қувват ола билади.

Umidigi A9 глобал версияда 2021 йилнинг 1 январидан сотила бошлайди, унинг нархи эса 100 долларга тенг!

ЎҚИНГ: Samsung атиги 85 долларлик Galaxy A3 Core смартфонини тақдим этди