100 мегапикселли камерадан фойда борми?

100 мегапикселли камерадан фойда борми?

Мегапиксел пойгаси айни авжида. Бир йил олдин дунё 48 мегапикселли сенсорлардан ҳайратга тушганди, бироз вақт ўтгач, 64 мегапикселли сенсорлар пайдо бўлди ва ўтган йилнинг охирида эса 108 мегапикселли камера кўринишида ажойиб сюрприз тайёрланди.

Xiaomi CC9 Pro билан 100 мегапикселли чегарани биринчи бўлиб босиб ўтди ва табиийки, компания бундай камера фойдали эканлигига барчани ишонтиришга уринмоқда. Ахир, ушбу смартфон камераси уни Huawei Mate 30 Pro билан тенглаштирган DxOMark мутахассисларини бекорга ҳайратга солмаган.

Аммо, ҳамма компаниялар ҳам мегапикселни оширишни асосли ечим деб билишмайди. Huawei, Honor ва Sony бу нарсанинг ҳозирги бозорга зарур бўлган “янгилик“ эмаслигини айтишмоқда. Уларнинг фикрига кўра, 100 мегапикселли сенсорлар ҳозирги пайтда тўғри танлов эмас. Бошқача қилиб айтганда, улар бу жараённи “миқдор сифатга айланган“ ҳолат эмас деб ҳисоблашмоқда.

Яқинда Sony ўзининг 100 мегапикселли моделини тақдим этади деган миш-мишлар тарқалганди. Аммо компанияга яқин манбалар бу маълумотни инкор этмоқда.
 
Ўз навбатида, Honor ўзининг 2020 йилги флагманларида камералар катта пикселли сенсорларга эга бўлишини маълум қилди. Шундай қилиб, 108 мегапиксел сенсордаги ҳар бир пикселнинг ўлчами 0,8 мкм га тенг, шунда камера пиксели 1 мкм ўлчам билан флагман смартфонлар камералари учун зарур бўлган фотосурат сезгирлиги ва тасвир сифатини таъминлайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 DxOMark рейтингида биринчи