1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

  •   DiMaX
  •  11824
  •  04.05.2020 15:04

1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Samsung компаниясининг асосан ўз смартфонларида қўлланувчи Exynos туркумидаги мобил процессорлари анчадан бери танқидларга сабаб бўлиб келмоқда. Шу боисдан ҳам жанубий қореялик гигант охири рақибига тан бериб, бу бизнесдан чиқиб кетяпти.

ЎҚИНГ: MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

Exynos камчиликлари яна бир марта исботланди, тағин Samsung’нинг энг қиммат флагманларидан бири – Galaxy S20+ мисолида. Ушбу смартфон ўйин тестида ўзидан деярли беш баравар арзон Redmi Note 8 Pro моделига енгилди!

Ўйин тестининг «жонли» видеосини Чун Лю (Chong Liu) исмли блогер эълон қилган:

Блогер ҳар иккала смартфонда PUBG Mobile ўйинини ўйнаб ва жараённи таққослаб кўрсатган. Ўн дақиқалик ўйиндан сўнг Galaxy S20+ экранининг янгиланиш частотаси сониясига 50 кадрга, 20 дақиқа ўтгач эса 40 кадрга тушиб қолган. Samsung флагманидаги каби жиддий муаммолар Redmi смартфонида кузатилмаган, яна у кўп қизиб ҳам кетмаган.

ЎҚИНГ: MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

Redmi Note 8 Pro моделида Qualcomm эмас, балки MediaTek процессори қўллангани учун Xiaomi танқидларга учраган, ҳатто бу смартфонга бошқа прошивка ўрнатганда «ғиштга айланиб» қолган. Аммо барибир унинг «электрон юраги» бўлмиш Helio G90T процессори Samsung ўз флагманида қўллаган чипсетдан ҳам зўр экан!

Айтиш керакки, айни шу Redmi Note 8 Pro қурилмаси AnTuTu бенчмаркининг март ойидаги энг зўр ўрта нархли смартфонлар рейтингида етакчи бўлган. Аввалроқ биз Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версияларининг фарқларини таққослаб видеотавсиф ҳам эълон қилгандик.

 ЎҚИНГ: Таққос: Xiaomi Mi 9T vs Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!