108 МП ҳам оммабоп Xiaomi флагманига наф бермади, лекин у барибир Galaxy Note 20 Ultra’лардан юқорида!

  •   DiMaX
  •  1675
  •  25.12.2020 10:47

108 МП ҳам оммабоп Xiaomi флагманига наф бермади, лекин у барибир Galaxy Note 20 Ultra’лардан юқорида!

«Хитойча Apple» октябрнинг бошида бирйўла иккита флагман – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделларини тақдим этган, шунингдек, «енгиллаштирилган» Xiaomi Mi 10T Lite смартфонини намойиш қилган. Булар орасидан Pro-версиядагиси ўшандан бери энг оммабоп смартфонлар рейтингларидан тушмай келаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

Xiaomi Mi 10T Pro флагманининг афзалликларидан бири – бош камерасидаги нақ 108 мегапикселлик асосий датчигидир. Лекин камеранинг кўп мегапикселли бўлиши унинг аъло сифатли суратлар олиши учун унчалик муҳим эмас; буни DxOMark мутахассислари айни шу модел мисолида яна бир карра исботлашди.

Xiaomi Mi 10T Pro 5G ушбу лаборатория тестида атиги 118 балл билан атиги 23-ўринни олди, холос. Айтиш керакки, 18 мегапиксели билан у камераси 12 МПлик сенсорларга эга бўлган Apple iPhone 11 ҳамда 48+8+5 МПлик OnePlus 8 Pro моделлари орасидан жой олди. Шунга қарамай, унинг кўрсаткичлари Samsung компаниясининг иккита зўр флагмани – Galaxy Note 20 Ultra 5G (Snapdragon чипли) ва Galaxy S20+ (Exynos) натижаларидан юқори.

ЎҚИНГ: Барча вариантлардаги Galaxy S21, S21 Plus ва S21 Ultra нархлари чиқди: чинданам Galaxy S20’лардан арзон!

DxOMark экспертлари Xiaomi Mi 10T Pro 5G камерасининг бир қатор ижобий хусусиятлари билан бирга, паст балл олишига сабаб бўлган салбий жиҳатларини ҳам санаб кўрсатишган. Жумладан, ўта кенг бурчакли объектив ёрдамида олинган суратларда деталлаштириш паст; яхши ёритилмаган шароитларда видео ва фото динамик диапазони чекланган; фокуслаш масофасининг нотўғри ҳисобланиши туфайли боке эффекти яхши чиқмайди.

Xiaomi Mi 10T Pro камера тестларининг тафсилотлари билан (инглиз тилида) танишиш учун DxOMark сайтидаги мана бу саҳифага ўтишингиз мумкин.

Дарвоқе, ҳар қандай Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усулини биласизми? Бунда смартфонларнинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшиш йўлини-чи?

Айтиш керакки, компания ўзининг Xiaomi Mi 11 туркумидаги смартфонларида ҳам 108 мегапикселлик камера қўллаши тасдиқланган. Лекин уларнинг суратга ва видеога олиш имкониятлари бундан баланд бўлишини кутиш ўринли.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 сотувга чиқди: барча вариантларининг нархлари билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!