108 МПлик энг арзон камерофон намойиш кунини Redmi расман айтди

  •   DiMaX
  •  1982
  •  13.02.2021 11:27

108 МПлик энг арзон камерофон намойиш кунини Redmi расман айтди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ўзининг Redmi K40 ҳамда Redmi K40 Pro флагманларининг намойиш кунини эълон қилган. Яқинда биз уларнинг илк расмий «жонли» суратларини, кейин эса асосий хусусиятлари акс этган скриншотларини ҳам чиқарганмиз. Бироқ компаниянинг яна бир туркум смартфонлари кутиляпти...

ЎҚИНГ: Redmi Note 10’нинг илк тизери: «ёнғоқчақар»нинг муносиб издоши!

Xiaomi India бошқарувчи директори ҳамда глобал вице-президент Ману Кумар Жайн (Manu Kumar Jain) куни кеча ўзининг Twitter-аккаунтида Redmi Note 10 туркумидаги камерофонларнинг тизерини эълон қилди. Унга кўра, ушбу смартфонлар 10 март куни расман тақдим этилади.

Видеотизернинг ўзида Redmi Note 10 туркумининг камерасига асосий урғу берилган. Хитой бозорига чиқарилган Redmi Note 9 Pro 5G моделининг бош камерасида 108 мегапикселлик асосий датчик қўлланганига қараганда, ўнинчи авлод фаблетларида ҳам шундай камера кутиш ўринли.

Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу туркумда Redmi Note 10 4G (ёки оддийгина Redmi Note 10), Redmi Note 10 Pro 4G ҳамда Redmi Note 10 Pro 5G (ёхуд Redmi Note 10 Pro) моделлари киради.

Инсайдерлар Redmi Note 10 туркумининг 108 мегапикселлик камерага эга энг арзон смартфонлар бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: «Тажовузкор» нархли Redmi Note 10 ҳамда Note 10 Pro: тақдимот куни, ранглари ва техник хусусиятлари

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!