108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

  •   DiMaX
  •  2965
  •  23.01.2021 10:41

108 МПлик Galaxy S21 Ultra ҳамда 12 МПлик iPhone 12 Pro Max камера жанги (видео)

Куни кеча биз Exynos 2100 процессорли Galaxy S21 Ultra смартфонининг автономлиги Xiaomi Mi 11, iPhone 12 Pro Max, OnePlus 8 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлариники билан солиштирилган видеони улашган эдик. Энди эса Samsung’нинг айни дамдаги энг зўр телефони камераси унинг ашаддий рақиби – Apple’ники билан таққосланган видео чиқди.

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Mrwhosetheboss каналида Galaxy S21 Ultra камера имкониятларини iPhone 12 Pro Max’ники билан қиёслаб кўрсатилган видеотест эълон қилинди. Гарчи ушбу икки модел ҳар иккала компаниянинг айни дамдаги энг зўр смартфони бўлса-да, жанубий кореяликларнинг флагмани бош камерасида 108 мегапикселлик, купертиноликларникида эса атиги 12 мегапикселлик датчик қўлланган.

Видео анча узун чиққан ва унда ҳар иккала телефоннинг камера имкониятлари батафсил таққосланган. Турли сценарийлар бўйича суратга олишда гоҳ Galaxy S21 Ultra, гоҳида эса iPhone 12 Pro Max устун келган. Влогернинг ўзи жанубий кореяликларнинг флагманини ғолиб деб топган, лекин сиз уларга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин:

Samsung флагманининг устунликлари телекамера ҳамда макрокамера имкониятлари кенгроқ эканида ва расмларнинг умумий сифати яхшироқ эканидадир. Apple вакили эса видеосъёмка сифати бўйича ҳамда тунда суратга олиш борасида ғолиб келган.

Дарвоқе, куни кеча хитойликлар мобил фотография тахтига янги даъвогарлик қилувчи янги камерофонни тақдим этишган. Гарчи унинг бош камерасида аниқлиги 50 мегапикселлик сенсор қўлланган бўлса-да, бошқа датчиклари, компаниянинг ўз технологияси ҳамда Zeiss оптикаси билан у DxOMark’нинг юксак эътирофига сазовор бўлиши мумкин. Ҳозирча эса...

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр тўртта камерофони (DxOMark рейтинги)