108МП камерали Xiaomi Mi 10S глобал бозорга хитойчасидан кучли бўлиб чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  949
  •  16.03.2021 11:45

108МП камерали Xiaomi Mi 10S глобал бозорга хитойчасидан кучли бўлиб чиқяпти!

Xiaomi корпорацияси яқинда Mi 10 флагманининг янда такомиллашган версияси – Xiaomi Mi 10S моделини тақдим этди. Дизайнига кўра Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманига кўпроқ ўхшайдиган мазкур гаджет бирданига DxOMark аудиорейтингида етакчига айланиб ҳам улгурди. Бунисиям майли...

ЎҚИНГ: Snapdragon 870 чипли бу Xiaomi смартфони Snapdragon 888 процессорли Galaxy S21 Ultra’ни мағлуб этди! (видео)

Компания энди ушбу флагманини дунё бозорига тайёрламоқда ва унинг глобал версияси хитойчасидан фарқ қилади. Google Play Console маълумотлар базасида уни ҳиндистонлик инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) пайқаб қолган.

Бу ерда глобал талқиндаги Xiaomi Mi 10S смартфонининг процессори сифатида SM8350 кўрсатилган, бу эса Qualcomm компаниясининг энг кучли – Snapdragon 888 чипсетидир. Эслатиб ўтамиз, флагманнинг хитойчаси Snapdragon 870 чипи базасида ишлайди, яъни – глобал версияси янада кучли бўлади.

Дунё бозорига мўлжалланган Xiaomi Mi 10S флагманининг намойиш ва сотув вақтлари ҳозирча номаълум. Лекин унинг хитойчаси тақдим этилибоқ энг оммабоп смартфонлар топ-ўнталигида бирданига учинчи ўринни олган.

ЎҚИНГ: Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.