11 августда Samsung тақдим этадиган TWS-қулоқчин ва икки хил букламафон нархлари маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  370
  •  05.08.2021 12:44

11 августда Samsung тақдим этадиган TWS-қулоқчин ва икки хил букламафон нархлари маълум бўлди

Samsung компанияси янги қурилмалар намойишига бағишланган навбатдаги Galaxy Unpacked тадбирини 11 август куни ўтказиши июннинг охиридаёқ фош бўлган. Шунингдек, биз унда иккита янги букламафон, янги смарт соатлар ва янги симсиз қулоқчин тақдим этилиши ҳақида ҳам ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси Galaxy S21 FE смартфонини 11 август санасидаги тақдимотда намойиш этмаслиги мумкин

XDA Developers ресурсида шу куни намойиш этилаётган иккита смартфон ҳамда буткул симсиз қулоқчиннинг Европадаги нархларини эълон қилинди.

Galaxy Z Fold 3 нархлари:

  • 12/256 гигабайтлиги – 2009 евро;
  • 12/512 гигабайтлиги – 2099 евро.

Galaxy Z Flip 3 нархлари:

  • 8/128 гигабайтлиги – 1029 евро;
  • 8/256 гигабайтлиги – 1109 евро.

Galaxy Buds 2 қулоқчини нархи эса 150 еврони ташкил этади.

Юқоридагилардан ташқари, жанубий кореялик техногигант мазкур тадбирида Galaxy Watch 4 Classic русумли янги ақлли соатини ҳам намойиш этиши кутилмоқда. Унинг нархи номаълум, аммо мазкур гаджет Samsung ҳамда Google ҳамкорлигида ишлаб чиқилган янги платформада ишлаши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, август)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!