11 августда Samsung тақдим этган барча гаджетлар олтита расмий видеода!

  •   DiMaX
  •  483
  •  13.08.2021 10:02

11 августда Samsung тақдим этган барча гаджетлар олтита расмий видеода!

Samsung компанияси 11 август куни Galaxy Unpacked тадбирида Galaxy Z Fold 3 ва Galaxy Z Flip 3 смартфонларини, Galaxy Buds 2 қулоқчини ҳамда Galaxy Watch 4 русумли янги ақлли соатини намойиш этган. Биз шулардан биринчисининг ҳақида ёзганмиз, қолганларининг айрим жиҳатларини, учтасининг нархларини, биттасининг анбоксинг видеосини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung кутилмаганда Galaxy S21 FE суратини расмий Instagram-саҳифасига чиқарди!

Galaxy Unpacked 2021 тадбирини томоша қила олмаганлар учун Samsung унда кўрсатилган девайсларининг расмий роликларини чиқарди.

Дастлабки лавҳа Galaxy Z Fold 3 ҳамда Galaxy Z Flip 3 букламафонларига бағишланган:

Galaxy Watch 4 ва Galaxy Watch 4 Classic ақлли соатларига назар соламиз:

Бу смартвотчлар 5 нанометрлик платформа, чиройли дизайнга эга ҳамда саломатлик ҳолатини кузатиш учун энг оммабоп функциялари мавжуд.

Шунингдек, компания Galaxy Z Fold 3 ички экранида S Pen стилуси қандай ишлаши ҳақида маълумот берувчи алоҳида видеоролик ҳам тайёрлаган:

Айтиш керакки, Galaxy Z Fold 3 ҳамда Z Flip3 смартфонлари – IPX8 стандартига кўра ҳимояланган, сув ўтказмас илк букилувчи гаджетлардир. Samsung буни қай тарзда уддалаганини мана бу лавҳада кўрамиз:

Ва ниҳоят, охирги видео Samsung Galaxy Buds 2 симсиз қулоқчини ҳақида:

Юқоридаги қурилмаларнинг барчасига аллақачон буюртма очилган, уларнинг очиқ савдоси эса 27 августда бошланади. Ўзбекистонда сотилаётган айрим Samsung Galaxy смартфонларининг август ойидаги нархларини эса мана бу ерда эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Янги смартфон Galaxy S21 Ultra’нинг «бурнини ерга ишқаб», уч карра рекордчи бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!