«1+1 (дақиқалар + SMS)» акцияси: SMS-тўпламни совғага олинг!

  •   DiMaX
  •  651
  •  20.07.2020 15:02

«1+1 (дақиқалар + SMS)» акцияси: SMS-тўпламни совғага олинг!

Mobiuz (собиқ Universal Mobile SystemsUMS) уяли алоқа оператори аввалроқ «MEGAbaytlar +25%» акциясини эълон қилган эди. Бугун – 20 июлдан эса у навбатдаги акциясини бошлади.

ЎҚИНГ: «Omad Plus» тариф режаси чиқди, лекин биттагина шаҳар аҳолиси учун!

Ушбу оператор абонентлари 2020 йилнинг 20 июль санасидан 20 сентябрь санасигача «1+1 (дақиқалар + SMS)» акциясидан фойдалана оладилар. Яъни, «Дақиқалар тўплами» харид қилганларида, худди шундай SMS-тўпламга мутлақо бепул эга бўлишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Mobiuz абонентлари 60, 120, 180, 300, 900, 1200, 1800 дақиқалик тўпламларни фаоллаштиришлари мумкин. Тўпламларга киритилган дақиқалардан тақмоқ ичида, Ўзбекистоннинг бошқа мобил операторлари абонентларига ва шаҳар рақамларига қўнғироқлар учун фойдаланиш мумкин.

Энди эса, акция доирасида, худди ўша тўпламдаги дақиқалар миқдоридаги SMS-тўплам ҳам бонус тарзида тақдим этилади. Мазкур тўплам фаоллаштирилган кундан бошлаб 30 кун давомида амал қилади.

Дақиқалар тўпламига ҳамда «1+1 (дақиқалар + SMS)» акциясига оид батафсил маълумотни эса ушбу ҳавола орқали оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» барча операторлар абонентларини огоҳлантирмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.