11 декабрда чиқадиган Vivo Nex Dual Screen илк «жонли» видео ва расмларда: икки экранли, дисплейи дактилоскопли, учталик камерали смартфон!

  •   DiMaX
  •  604
  •  05.12.2018 16:08

11 декабрда чиқадиган Vivo Nex Dual Screen илк «жонли» видео ва расмларда: икки экранли, дисплейи дактилоскопли, учталик камерали смартфон!

Vivo компанияси янги технологияларни ўз қурилмаларига жорий этишда кўплаб етакчи смартфонсозлардан олдинлаб кетганидан хабарингиз бор. Жумладан, у жорий йилнинг июнида Vivo Nex S ҳамда Nex S смартфонларини тақдим этганди.

ЎҚИНГ: Энг инновацион, рекордчи ромсиз ва яна бир қатор технологияларда етакчи Vivo NEX смартфонлари тақдим этилди! (+видео)

Бу компания мазкур туркумдаги янги флагмани – Vivo Nex 2 моделини тайёрлаётгани ҳақида ҳам хабар берганмиз. «Жонли» суратлар мазкур флагманнинг чиндан ҳам иккита экранга эга эканлигини тасдиқлади:

Куни кеча маълум бўлишича, ушбу смартфон  Vivo Nex Dual Screen деб номланади ва 11 декабрь куни Шанхай шаҳридаги тадбирда расман намойиш қилинади.

Унинг асосий дисплейига бармоқ изи датчиги ҳам жорий этилмоқда, орқа панелидаги иккинчи экраннинг тепасида эса уч модулли камера жойлашган.

ЎҚИНГ: Vivo ҳам аллақачон 5G-смартфон тайёрлабди, уни ишлаётган ҳолатида «жонли» томоша қилинг!

Бугун эса мана шу Vivo Nex Dual Screen смартфонини ҳар икки томонидан кўрсатувчи «жонли» видео ҳам тарқалди:

Ушбу смартфон якка кристалли Snapdragon 845 процессорига, 10 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга. Шунингдек, мазкур флагман тезкор қувватлаш технологияси билан ҳам таъминланиши айтилган.

ЎҚИНГ: Атиги 230 долларлик Vivo Z3 – компаниянинг илк ўйинбоп смартфони тақдим этилди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.