11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

  •   DiMaX
  •  3161
  •  13.01.2020 16:04

11 февралда чиқаётган Galaxy Z Flip смартфонини «жонли» расмда кўрамиз

Samsung компанияси шу йилнинг 11 февралида Samsung Galaxy Unpacked тадбирини ўтказади. Жанубий кореяликлар унда Galaxy S20 туркумидаги флагман смартфонларидан ташқари, яна Galaxy Fold 2 букламафонини ҳам кўрсатиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 2300 долларлик смартфонни хитойликлар 5 дақиқадаёқ талашиб тугатишди!

Етакчи смартфонсознинг илк букламафони Galaxy Fold бўлса, иккинчиси Samsung W20 5G деб номланган. Компаниянинг қайишқоқ экранли учинчи смартфони Galaxy Fold 2 деб аталиши кутилаётганди, аммо кейинги кунларда интернетда унинг Galaxy Bloom модели сифатида тақдим этилиши ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Бу хабарларга эса таниқли инсайдер Ice Universe чек қўйди: унинг ёзишича, Galaxy Bloom – мазкур девайснинг шунчаки ишчи номи экан. Бозорга эса уни Samsung Galaxy Z Flip номи остида чиқаришади, демоқда инсайдер. Бироқ у ҳам букламафон номи акс этган постернигина кўрсатган, унинг хусусиятлари ёки дизайни ҳақида ҳеч нима маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: Илк «жонли» сурати Galaxy S20+ 5G’нинг антиқа жиҳатини фош этди

Аммо бошқа инсайдерлар аллақачон Galaxy Z Flip моделининг «раскладушка» форм-факторига эга эканини кўрсатувчи «жонли» расмларини тарқатишган:

Ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, ушбу қурилма Qualcomm Snapdragon 855 процессори (жуда қиммат бўлиб кетмаслиги учун) билан таъминланмоқда. Galaxy Z Flip катта қайишқоқ дисплейдан ташқари, букилган ҳолида энг зарур маълумотларни акс эттирувчи кичкина экранга ҳам эга. Samsung унинг корпусини ҳам пластикдан эмас, балки ҳимояланган шишадан ишлаяпти.

ЎҚИНГ: Samsung янги «ўлдириб бўлмас» смартфон тақдим этди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.