11 яшар қизнинг қўлидаги iPhone ёниб кетди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1719
  •  15.07.2019 12:06

11 яшар қизнинг қўлидаги iPhone ёниб кетди! (+видео)

Смартфонлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлардан бири – уларнинг қизиш туфайли тутаб, ёниб ва ҳатто портлаб кетишидир. Terabayt.uz сайтида Galaxy S10 5G, Xiaomi Mi Note 3, iPhone XS Max, iPad ва бошқа русумлардаги айрим қурилмаларнинг ёниб кетгани, шунингдек, iPad одам ўлдиргани учун Apple’ни судга беришгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Энг қаттиқ қизиб кетувчи смартфонлар эълон қилинди

Куни кеча Калифорнияда ўн бир ёшли, Кайла Рамос (Kayla Ramos) исмли қизнинг қўлида iPhone 6 ёниб кетди. Унинг айтишича, ўша пайтда смартфон орқали YouTube сайтида видеоролик томоша қилаётган экан. Кутилмаганда айфондан учқунлар сачрай бошлаган ва Кайла уни кроватга ташлаган. iPhone буткул ёниб кетган, кроват устидаги адёлни куйдириб ҳам қўйган. Яхшиямки, эгаси бундан ҳеч шикастланмаган.

Мана, бу ҳақда қуйидаги видеони (инглизчада) кўришингиз мумкин:

Кайланинг онаси ушбу масала юзасидан Apple қўллаб-қувватлаш марказига, кейин эса сервис марказига ҳам мурожаат этган. Куйиб кетган iPhone 6 ўрнига унга янгисини беришган ва гаджетнинг ёниши сабабини аниқлашга ваъда беришган.

Аёлнинг таъкидлашича, iPhone шу пайтгача таъмирланмаган, унга нооригинал қувватлаш кабелини улашмаган. Шу боисдан унинг ёниб кетиши сабаби ҳам номаълум, Apple’нинг ўзи ҳам мазкур ҳолат юзасидан бирор изоҳ бермаган. Одатда смартфонларнинг куйиши, туташи, портлаши каби ҳолатларга аккумуляторнинг қизиб кетиши сабаб бўлади.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.