12 соат автономликка эга, сувдан қўрқмас арзон симсиз қулоқчин – Redmi Sonicbass тақдим қилинди

  •   DiMaX
  •  571
  •  09.09.2020 17:14

12 соат автономликка эга, сувдан қўрқмас арзон симсиз қулоқчин – Redmi Sonicbass тақдим қилинди

Xiaomi корпорациясининг Redmi суббренди бугун – 9 сентябрь куни янги симсиз қулоқчинини намойиш қилди. Redmi Sonicbass номини олган бу аксессуар смартфон ва бошқа гаджетларга Bluetooth интерфейси орқали боғланади.

ЎҚИНГ: Redmi Earphones – ўта арзон, лекин Hi-Res Audio сертификатли қулоқчин!

Redmi Sonicbass бўйинга илинувчи гардишга эга бўлиб, тўлиқ қора рангда ишлаб чиқилган. Компаниянинг баёнотига кўра, қулоқчиннинг битта тўлиқ қувват билан ишлаш муддати 12 соатга етади.

Бундан ташқари, Redmi Sonicbass корпуси IPX4 даражасида сувдан ҳимояланган. Демак, уни таққанча ёмғирда сайр қилиш ҳам, тер томчилари киришидан чўчимасдан югуриш ёки бошқа спорт машқларини бажариш ҳам мумкин.

Дарвоқе, Redmi Sonicbass модели – мазкур бренднинг бўйинга илиб қўйилувчи илк симсиз қулоқчинидир. Афсуски, Xiaomi ушбу янги маҳсулотининг хусусиятларини батафсил айтмаган. Ҳозирча маълум бўлгани шуки, Redmi SonicBass тахминан 18 АҚШ долларига тенг нарх билан дастлаб Непалда савдога чиқаришади, кейин бошқа мамлакатларда ҳам сотилиши мумкин.

ЎҚИНГ: AirPods Studio симсиз қулоқчини тайёр: нарх ва хусусиятлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!