12 та мамлакатда смартфон бозорини Xiaomi забт этди

  •   DiMaX
  •  540
  •  19.05.2021 17:01

12 та мамлакатда смартфон бозорини Xiaomi забт этди

Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бренди бош менежери Лу Вейбинг (Lu Weibing) бугун компаниянинг яна бир ютуғини эълон қилди. Weibo тармоғида унинг ёзишича, жорий йилнинг 1-чорагида Xiaomi компанияси маҳсулотлари ўн иккита мамлакатнинг смартфон бозори лидерига айланган.

ЎҚИНГ: Android’нинг кераги йўқ: Xiaomi смартфони HarmonyOS асосидаги MIUI билан ишлаяпти! («жонли» видео)

Булар қуйидаги мамлакатлардир: Испания, Россия, Польша, Белоруссия, Украина, Хорватия, Литва, Малайзия, Ҳиндистон, Непал, Мьянма ва Колумбия.

Лу Вейбинг таъкидлашича, Xiaomi аллақачон Европа смартфон бозорида иккинчи ўринга чиқиб олган. Шарқий Европада эса у кетма-кет иккита кварталда етакчилик қилмоқда.

Ғарбий Европада учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса-да, айрим мамлакатларда Xiaomi ўта оммабоп. Масалан, Испания смартфон бозорида у бешта чоракдан бери етакчиликни қўлдан бермаяпти.

ЎҚИНГ: Apple эплай олмаган ишни Xiaomi қойиллатди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!