12 яшар бола ўз уйида ядро реакторини йиғди (видео)

  •   DiMaX
  •  717
  •  09.10.2020 12:14

12 яшар бола ўз уйида ядро реакторини йиғди (видео)

Американинг Теннесси штати Мемфис шаҳрида истиқомат қилувчи ўспирин ўз уйида мустақил равишда ишлайдиган ядровий реакторни йиғиб, Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақда «Unilad» маълумотига таяниб Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

12 ёшли Жексон Освальт олдинги рекордчи – 14 ёшида реакторни йиғишга муваффақ бўлган Тейлор Уилсоннинг ютуқларидан илҳомланиб, ўзининг ядровий реакторини йиғишга киришган. Энди Освальт ушбу натижани янгилаган энг ёш рекордчи деган номга сазовор бўлди.

Йигитчанинг таъкидлашича, ҳамма ишни мустақил бажарган. У лойиҳа устида икки йил меҳнат қилган ва ишини орқага тортган турли муаммоларга дуч келган.

«Лойиҳа жуда мураккаб эди. Мен учун энг қийини ҳаво ўтказмайдиган изоляцияни тайёрлаш бўлди. Буни тўғри бажаришга ярим йилча уриндим», — деди Жексон.

Шунга қарамай, Освальт ўз ишини давом эттирган. Ота-онаси ҳам унга далда бўлишган. Онаси ўғлининг лойиҳасидан ҳаяжонга тушганини сўзлаб берди.

«Мен унинг турли босқичларга ўтишидан олдин ҳаммасини интернетга жойладим», — деди у.

ЎҚИНГ: Японияда атом бомбасини «қайта портлатгани» учун Xiaomi узр сўради (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!