12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

  •   DiMaX
  •  3369
  •  15.07.2019 17:12

12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Купертинолик корпорациянинг айфонлари – энг қиммат смартфонлардан ҳисобланади. Лекин улардан ҳар бир модели учун қанча нарх белгиланганини биласизми?

ЎҚИНГ: iPhone XS/XS Max: харид қилмасликнинг ўнта сабаби бор

2007 йили тақдим этилган илк iPhone нархи 499 доллар бўлган. Ўшанда ички хотираси 4 гигабайтлик айфон шунақа нархланган. Бироқ инфляцияни ҳисобга олганда, ҳозирда бу қиймат 600 доллардан ошиқроққа тўғри келади. Энг сўнгги – iPhone XS флагман моделининг эса энг кам, яъни 64 гигабайтлик версияси бошланишиданоқ 999 долларга баҳоланган.

Эринмаган қизиқувчилар барча iPhone’ларнинг бошланғич – энг кичик ички хотирали версияларининг тақдимот вақтидаги нархларини рўйхат тарзида териб чиқишибди. Уларга қараб туриб, Apple ўз смартфонлари нархларини қай тарзда ошириб келаётганлигини кўриш мумкин. Шунингдек, инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, ўз давридаги нарх ҳозирги неча долларга тўғри келиши ҳам қавс ичида кўрсатиб ўтилган.

ЎҚИНГ: Иккинчи марта “етим қолган“ iPhone хронологияси

Хулласи калом, турли русумлардаги айфонларнинг ўзаро нархларини солиштирамиз:

  1. iPhone (2007): 499 доллар (инфляция билан – 605 доллар)
  2. iPhone 3G (2009): 599 доллар (инфляция билан – 691 доллар)
  3. iPhone 3GS (2009): 599 доллар (инфляция билан – 700 доллар)
  4. iPhone 4 (2010): 599 доллар (инфляция билан – 692 доллар)
  5. iPhone 4S (2011): 649 доллар (инфляция билан – 722 доллар)
  6. iPhone 5 (2012): 649 доллар (инфляция билан – 708 доллар)
  7. iPhone 5C (2013): 549 доллар (инфляция билан – 584 доллар)
  8. iPhone 5s (2013): 649 доллар (инфляция билан – 700 доллар)
  9. iPhone 6 (2014): 649 доллар (инфляция билан – 688 доллар)
  10. iPhone 6 Plus (2014): 749 доллар (инфляция билан – 784 доллар)
  11. iPhone 6s (2015): 649 доллар (инфляция билан – 689 доллар)
  12. iPhone 6s Plus (2015): 749 доллар (инфляция билан – 783 доллар)
  13. iPhone SE (2016): 399 доллар (инфляция билан – 425 доллар)
  14. iPhone 7 (2016): 649 доллар (инфляция билан – 679 доллар)
  15. iPhone 7 Plus (2016): 769 доллар (инфляция билан – 804 доллар)
  16. iPhone 8 (2017): 699 доллар (инфляция билан – 715 доллар)
  17. iPhone 8 Plus (2017): 799 доллар (инфляция билан – 809 доллар)
  18. iPhone X (2017): 999 доллар (инфляция билан – 1022 доллар)
  19. iPhone XS (2018): 999 доллар
  20. iPhone XS Max (2018): 1099 доллар
  21. iPhone XR (2018): 749 доллар

Бу йил тақдим этилиши кутилаётган iPhone’ларнинг нархлари янада баланд бўлиши айтилаётир. Хитойнинг PCOnline нашрига кўра, уларнинг энг кам ички хотирага эга варантлари қуйидагича баҳоланади:

  1. iPhone 11: 1292 доллар
  2. iPhone 11 Max: 1423 доллар
  3. iPhone XR 2: 988 доллар

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса жами 27 номдаги iPhone’ларни 4 905 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone XS Max таннархини ҳисоблашди – Apple инсофиниям «қўшиб еб юборган» экан!