120 дан ортиқ моделдаги Android-смартфон учун янгиланган Google Camera чиқди (+ҳаволалар)

  •   DiMaX
  •  754
  •  03.06.2021 12:05

120 дан ортиқ моделдаги Android-смартфон учун янгиланган Google Camera чиқди (+ҳаволалар)

Google компанияси ўзининг Pixel туркуми смартфонларига мўлжаллаб Google Camera иловасини чиқарган. Дастурчилар эса унинг бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг мобил қурилмаларига мослаб модификацияланган вариантларини ясаб келишмоқда.

ЎҚИНГ: Android-смартфон камерасидан 100 фоиз фойдаланишнинг 10 та усули

B-S-G жамоаси дастурчилари ана шундай – нақ 120 дан ошиқ Android-смартфонларда ишлайдиган Google Camera портини тақдим этишди. Унда суратдаги «шовқин» – хираликларни йўқотишни қўлда созлаш, юзни таниб олиш каби бир қатор янги функциялар қўшилган.

Ушбу версиядаги иловада Auto HDR+ режимида ISO тизимини қўлда тўғрилаш имкони қўшилган, ушбу режимда кадрларни танлаш рўйхати кенгайтирилган. Видео ёзиб олишда битрейтни танлаш имкони тақдим этилган, шунингдек, айрим тилларга таржималардаги хатоликлар тузатилган.

Модификация қилинган Google Camera иловасини ўрнатиш мумкин бўлган смартфон моделлари рўйхати билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқинг. Агарда ўша рўйхатда сизнинг қурилмангиз ҳам мавжуд бўлса, камера иловасини B-S-G жамоасининг Telegram-каналидан кўчириб олиб ўрнатишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Samsung ноилож Galaxy S21 флагманлари камерасидаги нуқсонни тан олди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!