120 Hz 6.67" AMOLED дисплейли, Snapdragon 865 чипида ишловчи Black Shark 3S ўйинбоп смартфони тақдим қилинди

120 Hz 6.67

Янги тақдим қилинган Black Shark 3S смартфони Black Shark 3'даги баъзи хусусиятларни янгилаган. Янги моделнинг эски моделдан энг асосий фарқи 120 Hz янгиланиш частотасига эга AMOLED дисплейидир — Black Shark 3 экрани 90 Hz частотага қга эди. Янги қурилма экран панели 270 Hz дисктетизация частотасига ҳам эга (Black Shark 3 ҳам худди шундай эди).

Дисплейда иккита босимни сезувчи майдон мавжуд. Гирпоскоп эса тезкор ҳаракатларни пайқай олади. Овозли бошқарув функцияси ҳам мавжудлиги сабаб экрандан қўлингизни узмасдан дисплейдаги тасвирларни ёзиб олиш мумкин.

AMOLED панель 1080п+ резолюцияга эга (20:9), дисплей ёруғлиги даражаси 500 нитгача чиқади, DCI-P3 шкаласининг 105% ини қамраб олади ва учинчи авлод MEMC хусусияти ҳам мавжуд.

Black Shark 3S смартфони Snapdragon 865 чипида ишлайди (SD865+ эмас). Қурилма LPDDR5 RAM ва UFS 3.1 хотирасига эга. Базавий 12/128ГБ лик модель 575 доллар, 12/256ГБ лик версия эса 615 доллар атрофида туради. 12/512ГБ лик талқин ҳам мавжуд бўлади, лекин ҳозирда уни олдиндан буюртма билан харид қилиш имкони мавжуд эмас. Ушбу конфигурацияли моделни 690 долларга сотиб олиш мумкин бўлади. Олдинги икки модель 4 августдан бошлаб етказиб берилади.

Қиёс учун, Black Shark 3 UFS 3.0 хотирасига эга ва базавий модель 8ГБ сиғимли LPDDR4 туридаги RAMга эга. 12ГБ РАМлик модель эса LPDDR5 хотирасидан фойдаланади.

Қурилманинг JOYUI12 қобиғи экранни бошқа қурилмада акс эттириш функциясига эга. Бунинг учун USB-C кабелни компьютерга улаш кифоя.

Black Shark 3S 4,729 мА/соат сиғимли аккумулятор га эга. Зарядлаш USB-C кабели билан 65 ваттда амалга оширилади. Смартфон 50% заряд олиши учун атиги 12 дақиқа кифоя, 38 дақиқада эса тўлиқ қувват олинади. Ёки смартфон орқасига ўрнатиладиган магнетли зарядчикни улаб, 18 ваттда телефонни қувватлаш ва айни дамда ўйин ўйнаш ҳам мумкин. Бу зарядчик камералар рўпарасида, пастки томонда жойлашган учбурчакка уланади.

Камера ҳақида сўз юритар эканмиз, асосий линза қилиб 64 мегапикселлик, f/1.8 апертурасига эга датчик ўрнатилган. Бунга қўшимча 120° лик ультракенг бурчакли 13МП камера ҳам бор. Сатҳ камера эса 5МПлик. Олд томонга эса 20МП сельфи камера қўйилган. Селфи камера, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, экранга эмас, балки экран тепасидаги ҳошияга жойлаштирилган.

Смартфонга совуткич паррак ҳам қўйилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ҳам Snapdragon 865 Plus чипли флагмани тақдимотини расман эълон қилди!