120 ватт нима бўпти – нақ 200 ваттлик тезкор зарядланувчи смартфон чиқяпти!

  •   DiMaX
  •  734
  •  09.03.2021 16:00

120 ватт нима бўпти – нақ 200 ваттлик тезкор зарядланувчи смартфон чиқяпти!

Xiaomi компанияси сиғими 5000 мА/соатлик аккумулятори симли усулда 200 ваттлик технология бўйича тезкор қувватланувчи смартфон устида ишламоқда. Weibo тармоғида Digital Chat Station маълум қилишича, гаджет яна симсиз ҳамда реверсив (тескари) қувватлаш технологиялари билан бойитилган.

ЎҚИНГ: Янги рекорд: флагман атиги 12 дақиқада тўлиқ қувватланиб улгурди! («жонли» видео)

Айтилишича, ушбу смартфон йилнинг иккинчи ярмида чиқиши кутилмоқда, лекин назарда тутилаётган қурилма Xiaomi Mi 11 Ultra бўлиши эҳтимоли юқори.

Ўтган йили рекорд даражада тез зарядланувчи смартфонлар рейтингида 120 ваттлик қувват олувчи Xiaomi Mi 10 Ultra модели ғолиб бўлганди. Ҳозирча ундан ташқари Vivo iQOO 7 ва Nubia Red Magic 6 Pro смартфонлари ҳам 120 Вт да қувватланади.

ЎҚИНГ: 200 долларлик бу «ўлмас» смартфонни бир ойда икки мартагина қувватлаш кифоя! (+видео)