120 ватт қувватланиш имкониятига эга бўлган геймерлар учун мўлжалланган смартфоннинг тақдимот санаси маълум бўлди

120 ватт қувватланиш имкониятига эга бўлган геймерлар учун мўлжалланган смартфоннинг тақдимот санаси маълум бўлди

Ўтган ҳафта ZTE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги смартфон сертификатлангани ҳақидаги маълумотлар тарқалган эди. Кўпчилик бу смартфон nubia Red Magic 6S бўлишини тахмин қилган эди.

ЎҚИНГ: Бир нечта жиҳатдан рекордчи Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro геймерофонлари чиқди!

Тахминлар тўғри бўлиб чиқди. Компания янги геймерлар учун мўлжалланган смартфонни 6 сентябрь куни Хитойда тақдим этмоқчи.

ZTE компанияси Red Magic смартфонининг махсус версиясини ҳам сотувга чиқармоқчи. Бу йўлда эса компания Tencent билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Red Magic 6S Pro смартфони ҳақида етарлича маълумот мавжуд эмас. Бироқ смартфон Snapdragon 888+ чипи, 120W қувватлаш технологияси эга бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, смартфон Хитойдан ташқарида ҳам сотилиши мумкин. Аммо айрим талабларга кўра, глобал миқиёсда сотилиши учун смартфоннинг қувватланиш имконияти тезлиги камаяди.

ЎҚИНГ: 120 ватт нима бўпти – нақ 200 ваттлик тезкор зарядланувчи смартфон чиқяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!