1200 долларлик Samsung флагмани бу рейтингда зўрға 10-ўринни олди!

  •   DiMaX
  •  1485
  •  11.05.2020 17:43

1200 долларлик Samsung флагмани бу рейтингда зўрға 10-ўринни олди!

DxOMark лабораторияси аввалроқ Samsung компаниясининг энг зўр флагмани – Galaxy S20 Ultra камерасини текшириб кўришган эди. Нархи 1400 долларлик бўлишига ва компания камерасини мақтаганига қарамасдан, камерофонлар рейтингида у атиги 122 балл олган.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro Max ва Galaxy S20 Ultra’дан зўр чиққан хитойча флагманни қарши олинг!

Мазкур лаборатория мутахассислари энди жанубий кореяликларнинг яна бир зўр смартфони – Samsung Galaxy S20+ бош камераси бўйича ҳам тест натижаларини эълон қилишди. Буни қарангки, унинг кўрсаткичлари янада паст чиқди: фотосуратлар сифати бўйича 127 балл, видеога олиш борасида эса бор-йўғи 100 балл!

Шундай қилиб, рейтингда Galaxy S20+ умумий 118 балл билан ўнинчи ўриннигина эгаллай олган. Унинг бош камераси имкониятларини текшириш жараёнлари билан батафсил (инглизчада) танишишни истаганлар мана бу ҳавола орқали DxOMark сайтининг тегишли саҳифасига ўтишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Samsung смартфони бу тестда Honor, Xiaomi ва ҳатто Apple флагманларини енгди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!