120Hz AMOLED дисплей ва Snapdragon 888 чипига эга, 120 ваттда қувватланувчи iQOO 8 смартфони тақдим қилинди

120Hz AMOLED дисплей ва Snapdragon 888 чипига эга, 120 ваттда қувватланувчи iQOO 8 смартфони тақдим қилинди

iQOO бренди Хитойда iQOO 8 Pro'дан сўнг базавий iQOO 8 моделини ҳам тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 870 чипи ва 144Hz дисплейли iQOO Neo5 Lite смартфони тақдим қилинди

iQOO 8 ва iQOO 8 Pro

iQOO 8 BOE томонидан ишлаб чиқарилган, Full HD+ (2376х1080p) резолюцияли ясси AMOLED экранга эга. Экраннинг янгиланиш частотаси 120Hz'га тенг, экраности бармоқ изи сканери мавжуд.

Ҳар икки смартфон ҳам iQOO смартфонлари орасида биринчилардан бўлиб асосий камера учун гимбал стабилизаторига эга бўлади. iQOO 8 модели 48МП асосий (Sony IMX598, f/1.79), 13МП ультракенг (120°, f/2.2) ва 13МП (f/2.46) портрет камераларига эга бўлади. Олд камера эса 16МП (f/2.0) резолюцияли.

Смартфон Snapdragon 888 чипида ишлайди. 4,350 мАс сиғимли аккумулятор эса 120 ваттда тезкор қувват олади.

5G SA/NSA, 4G VoLTE, Wi-Fi 6 (802.11 ax), Bluetooth 5.2, GPS ва GLONASS, NFC каби алоқа турлари қўллаб-қувватланади. USB Type-C ва стерео карнайлар ҳам бор. Смартфон Android 11 базасига қурилган OriginOS қобиғида ишлайди.

iQOO 8 стандарт оқ ва қора рангларда, шунингдек, BMW'дан илҳомланган чизиқли Legendary Edition талқинларида мавжуд.

Смартфон нархлари қуйидагича:

• 8 ГБ тезкор, 128 ГБ доимий хотирали талқин — 585 доллар;
• 12 ГБ тезкор, 256 ГБ доимий хотирали талқин — 647.

Олдиндан буюртмалар аллақачон қабул қилина бошланди. Сотувлар 24 август куни Хитойда бошланади.

ЎҚИНГ: «iQOO 7, тахтни бўшат!» – AnTuTu’да янги рекордчи пайдо бўлди