120Hz экран, 64МП камера ва 66 Вт қувватланиш имкониятига эга Huawei nova 8 Pro 4G смартфони тақдим этилди

120Hz экран, 64МП камера ва 66 Вт қувватланиш имкониятига эга Huawei nova 8 Pro 4G смартфони тақдим этилди

Huawei ўтган йили декабрь ойида nova 8 Pro 5G смартфонини тақдим қилган эди. Энди эса айни қурилманинг 4G талқини ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Тақдим қилинган янги смартфон Kirin 985 чипи, Android 10 асосидаги EMUI 11.0 дастурий таъминоти ва икки хил хотира конфигурацияси (8ГБ/128ГБ ва 8ГБ/256ГБ) га эга.

Huawei nova 8 Pro 4G смартфонига 6.72 дюйм диагоналли FullHD+ 120Hz OLED дисплей ўрнатилган. Дисплейнинг пиксел аниқлиги 2,676 х 1,236 пикселга тенг. Экран остига бармоқ изи сканери ўрнатилган бўлса, экраннинг чап тепа қисмига ҳапдори шаклидаги туйнук очилиб, унга 16МП кенг ва 32МП ультракенг бурчакли камералар ўрнатилган.

Орқа панелда эса тўрт камерали модул жойлашган бўлиб, улардан асосийси 64МП, ультракенги 8МП, сатҳ камераси 2МП ва макро камераси 2МП резолюцияга эга.

nova 8 Pro 4G тўрт хил рангда сотувга чиқади. Смартфонни USB-C порти орқали 66 Вт да қувватланувчи 4,000 мАс сиғимли аккумулятор заряд билан таъминлайди. Huawei'нинг айтишича, қадоқ таркибига киритилган қувватлагич қурилмани 15 дақиқада 60% га, 35 дақиқада 100% га зарядлайди.

Компания ушбу смартфон нархини ва у қайси бозорларда сотувга чиқишини ҳозирча маълум қилмади. Бироқ nova 8 Pro 4G ўзининг 5G'да ишловчи «эгизаги»дан арзонроқ бўлиши аниқ. Маълумот учун, nova 8 Pro 5G'нинг 8ГБ/128ГБлик талқини 615 доллар, 8ГБ/256ГБлик талқини эса 680 доллардан сотувга чиққанди.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 тизимига тайёр 19 хил Huawei гаджетларининг расмий рўйхати

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!