12/256ГБ хотирага эга бўлган оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади

12/256ГБ хотирага эга бўлган оммабоп Redmi смартфонининг нархи рекорд даражада пастлади

Кеча Jingdong сайтидаги расмий Xiaomi дўкони 12/256ГБ хотирага эга бўлган Redmi K40 смартфонининг нархини 359 долларгача пасайтирганини эълон қилди. Бу ҳақида IXBT хабар бермоқда

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Redmi Note 11 Pro анбоксинг жараёнида (+видео) 

Смартфон дастлаб 420 доллардан сотила бошланган эди, кейин эса унинг нархи 385 долларгача тушди. Xiaomi ва Redmi раҳбарияти бир неча бор Redmi K40'ни энг кўп сотилган ҳамда нархига арзийдиган энг яхши смартфонлардан бири деб таъкидлаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Redmi K40 қурилмаси Snapdragon 870 чипи, LPDDR5 ва UFS 3.1 хотираси, 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватловчи ҳамда FHD+ резолюциядаги AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Ушбу дисплей Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқаилган бўлиб, DisplayMate A+ даражасига эга. 

Шунингдек, смартфон Wi-Fi 6E, инфрақизил порт, Dolby Atmos технологиясини қўллаб-қувватловчи стерео динамиклар, икки диапазонли GPS, NFC ҳамда IP53 чанг ва намликдан ҳимоя стандартига эга. 

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi K40s смартфонини тақдим этмоқчи 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!