125 минг доллар Киевга қараб кетди: украиналик киберспортчилар CS:GO бўйича халқаро чемпионатнинг ғолиби бўлишди

  •   Saroy
  •  540
  •  26.07.2018 11:31

125 минг доллар Киевга қараб кетди: украиналик киберспортчилар CS:GO бўйича халқаро чемпионатнинг ғолиби бўлишди

Яқинда Германиянинг Кёльн шаҳрида Counter-Strike: Global Offensive —  ESL One Cologne 2018 бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда унчалик таниқли бўлмаган Украинанинг NA`VI жамоаси 125 000 долларлик мукофотни илиб кетишди.

ЎҚИНГ:Mi Gaming Mouse: Xiaomi геймер сичқончаларини намойиш қилди

16 та жамоа иштирок этган турнирнинг мукофот жамғармаси 300 000 долларни ташкил этган. Бош мукофот учун кураш 15 минг томошабин кўз ўнгида олиб борилди. NA`VI киберспортчилари Қозоғистон, АҚШ, Финляндия, Швеция ва Даниядан келган рақиб жамоаларини мағлуб этдилар. Финалда эса немисларнинг Big жамоаси билан беллашди ва  3:1 ҳисобида ғолиб бўлишди. Денис «electronic» Шарипов ва  Александр s1mple Костылевлар финалнинг энг зўр геймерлари деб эълон қилинди.

ЎҚИНГ:Инглиз тилини ўрганиш учун 5 ўйин

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!