128 ГБ хотирали Galaxy A30s смартфонини ҳаттоки унинг 64 ГБлигидан ҳам арзонга олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  4314
  •  27.12.2019 13:59

128 ГБ хотирали Galaxy A30s смартфонини ҳаттоки унинг 64 ГБлигидан ҳам арзонга олиш мумкин!

Samsung компанияси шу йилнинг сентябрида Galaxy A30s смартфонини расман намойиш этган эди. Бозорга уни тезкор/доимий хотира ҳажмига кўра 3/32 ҳамда 4/64 гигабайтлик вариантларда чиқаришган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг яна бир арзон смартфони Geekbench’да «қўлга тушди»

Gizmochina нашрининг ёзишича, Samsung бу смартфонининг янгича конфигурацияли – 4/128 гигабайтлик хотирага эга вариантини ҳам чиқарган. Ҳиндистондаги дўконларида уни аллақачон 225 долларга тенг нархда сотувга ҳам қўйган, демоқда манба.

Қизиғи шундаки, айни шу Galaxy A30s моделининг 4/64 гигабайтлиги Ҳиндистонда илк бор сотила бошлаганида, унга тахминан 238 доллар нарх белгиланган эди. Яъни, смартфоннинг ички хотира ҳажми каттароқ бўлган варианти ундан ҳам арзон чиққан!

Одатда смартфонлар бозорга чиққанидан маълум бир муддат ўтиб ёки янги моделлар тақдимоти арафасида эскиларининг нархлари бироз пасайтирилади. Samsung бу гал шунчаки ўша пасайтирилган нарх билан чиқариб қўяверган бўлиши мумкин. Аммо 4/128 гигабайтлик Galaxy A30s бошқа бозорларга чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Galaxy S11 моделлари ҳақида янги хабар тарқалди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!