13 май куни Xiaomi яна бир гаджетини намойиш этади (+видео)

  •   DiMaX
  •  273
  •  04.05.2021 14:27

13 май куни Xiaomi яна бир гаджетини намойиш этади (+видео)

Боягина биз Xiaomi компанияси Ҳиндистон бозорига Redmi Note 10S смартфонини тақдим этаётгани ҳақида ёзган эдик. Маълум бўлишича, ўша тадбирнинг ўзида Redmi бренди навбатдаги ақлли соатини ҳам намойиш қилар экан.

ЎҚИНГ: Янги смарт-соат қон босимини ҳам, қондаги шакар ва алкоголь миқдорини ҳам айта олади!

Бу ҳақда яна хитойлик корпорациянинг Ҳиндистон бўлинмаси раҳбари Ману Кумар Жайн (Manu Kumar Jain) хабар берди. Twitter тармоғида у эълон қилган тизерга кўра, Redmi смарт-соати 13 май куни тақдим этилади.

Аллақачон компания расмий сайтида янги смартвотчнинг саҳифаси ҳам очилган ва унда мазкур гаджетнинг айрим жиҳатлари кўрсатилган.

Айтиш керакки, мазкур бренд бултур кузда Redmi Watch русумли биринчи смарт-соатини Хитойда намойиш этган. Кейинроқ эса уни Xiaomi Mi Watch Lite номи остида глобал бозорга ҳам чиқарган. Ҳиндистонда намойиш этиладиган смартвотч ҳам шуларнинг қайта номланган клони бўладими ёки буткул янги моделми – буниси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Redmi Watch ортидан унинг янада арзон, IP68-ҳимояли ва автономлиги юқори рақиби чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.