135 долларлик Redmi 10 расмий суратларда: 5000 мАс, 90 Гц ва 50 МП!

  •   DiMaX
  •  2581
  •  16.08.2021 13:48

135 долларлик Redmi 10 расмий суратларда: 5000 мАс, 90 Гц ва 50 МП!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди яқинда Redmi Note 10 JE русумли смартфонини тақдим этган эди. Мазкур компания аллақачон навбатдаги – Redmi 10 моделини ҳам тайёрлаб улгурган, аммо расмий намойишидан аввал...

ЎҚИНГ: Суперфлагман дизайнли Redmi 10 дўконга чиқди: ҳар томонлама суратлари, ва нарх хусусиятлари

Компания энди ўзи ҳам Xiaomi Redmi 10 смартфонининг анонси яқин орада бўлиб ўтишини айтиб, расмий тизерларини эълон қила бошлади.

Улардан бирида мазкур моделнинг квадрокамераси сунъий онгли, унинг асосий модули 50 мегапикселлик эканлиги айтилган.

ЎҚИНГ: 108МПлик Redmi Note 10 Pro камераси iPhone 12’никидан зўрми? («жонли» тест видеоси)

Яна бир постерга кўра, Redmi 10 моделининг дисплейига урғу берилган: унинг тасвир узатиши FHD+ форматида, кадр янгиланиши эса 90 герцлик частотада.

Хабарларга кўра, Redmi 10 экранининг ўлчами 6,5 дюймлик бўлиб, устига Gorilla Glass 3 шишаси ётқизилган.

ЎҚИНГ: DxOMark рейтингида арзон Redmi смартфони кучли бешликка кирди!

Булардан ташқари, куни кеча Xiaomi ходимлари эҳтиётсизлик қилиб, Redmi 10 намойишига бағишлаб тайёрланган саҳифани муддатидан аввал расмий сайтга чиқариб юборишган. Гарчи хатоликни тезда пайқаб, бу саҳифани яна яшириб қўйишган бўлса-да, турли нашрлар ундан скриншот олиб улгурган эдилар.

Ўша пайтда чиқариб юборилган қуйидаги жадвалда эса мазкур моделнинг барча техник хусусиятлари акс этган:

Шундай қилиб, Redmi 10 моделининг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio G88 процессори ташкил этади. Мазкур смартфонни тезкор/доимий хотираси 4/64 ГБ, 4/128 ГБ ва 6/128 ГБлик вариантларда сотувга чиқаришади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу гаджетнинг нархи 135 доллардан бошланади. Ўзбекистонда сотилаётган Xiaomi, Redmi ҳамда Poco смартфонларининг 2021 йил 13 август санаси ҳолатига кўра Mediapark.uz, Asaxiy.uz, Openshop.uz ҳамда Olcha.uz онлайн дўконларидаги нархлари билан эса мана бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Олимпия ўйинлари медалчилари ва қатнашчиларига биттадан Xiaomi Mi 11 Ultra ҳамда Xiaomi Mi 11X ҳадя этилди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!