14 яшар ўсмирни Apple нега мукофотлаяпти?

  •   DiMaX
  •  1867
  •  09.02.2019 13:05

14 яшар ўсмирни Apple нега мукофотлаяпти?

Apple компанияси мобил қурилмаларидаги FaceTime иловаси айфон ва айпад эгаларининг ўзаро ва гуруҳли тарзда овозли ҳамда видеоли қўнғироқларни амалга оширишга имкон беради. Ўтган ойнинг бошида ушбу дастурда жиддий нуқсон топилганди.

ЎҚИНГ: iOS 12'да яна бир қизиқ функция пайдо бўлди

Хатолик шундан иборатки, FaceTime орқали қўнғироқ қилган киши нариги томондаги одам ҳали қўнғироқни қабул қилмасидан олдиноқ уни эшитиши ва кузатиши мумкин эди. Бу ҳол гуруҳли қўнғироқлар функцияси билан боғлиқ эди.

Мазкур нуқсонни бирор мутахассис ёки хакер эмас, балки оддий ўсмир топган. Бу – Аризона штатида яшовчи Грант исмли ўн тўрт яшар фойдаланувчидир. Унинг онаси эса мазкур хатолик ҳақида Apple ишлаб чиқувчиларига хабар берган. Ниҳоят, купертиноликлар FaceTime’даги ҳамда Live Photos функциясидаги камчиликларни бартараф этувчи iOS 12.1.4 апдейтини чиқариб тарқатишди.

Шу билан бирга, Apple ушбу нуқсонни топган 14 ёшли Грантни «таълим олишига кўмаклашувчи» мукофот тақдим этишини маълум қилди. Бу ерда гап қандай миқдордаги маблағ ёки қанақа совға ҳақида кетаётгани ҳозирча номаълум. Лекин одатда Apple нуқсонларни топганларга 200 минг долларгача ҳақ тўлайди.

ЎҚИНГ: Android-илова хатосини топиб, Google’дан 1000 доллар олиш мумкин!