15 июнгача Samsung смарт-телевизорларига чегирма: биттасидан тежалган пулга етти яримта iPhone SE олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  1157
  •  08.06.2020 10:05

15 июнгача Samsung смарт-телевизорларига чегирма: биттасидан тежалган пулга етти яримта iPhone SE олиш мумкин!

Жанубий кореялик техногигант Россиядаги расмий сайтида «Қора жума» – Black Friday акциясини эълон қилди. Қизиғи – у 6 июнда бошланган бўлиб, нақ ўн кун – 15 июнгача давом этади!

ЎҚИНГ: Galaxy M01 намойиш этилиб, сотувга ҳам чиқди – Redmi ва Realme арзон смартфонларига Samsung жавоби! (+видео)

Ушбу акция доирасида Samsung ақлли телевизорлари учун 40 фоизгача борадиган чегирмалар мавжуд. Бу эса қиммат моделлар харидида жуда йирик миқдордаги тежамкорлик бўлади.

Энг катта ҳажмдаги чегирма 82 дюймлик Smart QLED TV Q900R 8K 2019 моделига тегишли. Уни аввалги нархи – 799 990 рубль ўрнига ҳозир 499 990 рублга олиш мумкин – чегирма нақ 300 000 рублга боради.

Бунинг қанчалик катта миқдор эканини тасаввур қилиш учун Apple’нинг сўнгги ва машҳур смартфони – iPhone SE 2020 (iPhone SE 2 ёки iPhone 9) нархига қараш кифоя. Купертинолик корпорациянинг Россиядаги расмий сайтида бу айфон нархи 39 990 рублдан бошланади. Яъни, битта Samsung смарт-телевизори харидидан тежалган пулга етти яримта сўнгги русумдаги айфон, ёки Apple’нинг энг кучли смартфони – iPhone 11 Pro Max флагманидан учта олиш мумкин (Россияда унинг нархи 99 990 рублдан бошланади)!

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!