15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

  •   DiMaX
  •  1541
  •  19.01.2021 09:44

15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Samsung компанияси яқиндагина Galaxy S21 ҳамда S21 Plus смартфонларини намойиш қилган, шунингдек, туркумнинг илк стилусли вакили – Galaxy S21 Ultra флагманини ҳам тақдим этган. Ҳозирча фақат шу учта модел Android 11 операцион тизими базасидаги энг янги – Samsung OneUI 3.1 интерфейсига эга.

ЎҚИНГ: Galaxy Unpacked’нинг барча роликлари битта жойда: Galaxy S21, Galaxy Buds Pro ҳамда Galaxy SmartTag билан тўлиқ танишамиз!

Компания ушбу янги график қобиқ асосидаги прошивкани энди бошқа смартфонларига ҳам тарқатади. Интернетда аллақачон бу прошивкага янгиланувчи моделларнинг рўйхати ҳам пайдо бўлди:

  1. Galaxy Note 20
  2. Galaxy Note 20 Ultra
  3. Galaxy Z Fold 2
  4. Galaxy Z Flip
  5. Galaxy S20 FE
  6. Galaxy S20
  7. Galaxy S20+
  8. Galaxy S20 Ultra
  9. Galaxy Fold
  10. Galaxy Note 10
  11. Galaxy Note 10
  12. Galaxy S10+
  13. Galaxy S10
  14. Galaxy S10e
  15. Galaxy Note 10 Lite

Кўриб турганингиздек, рўйхатга кирган ўн бешта смартфоннинг бари компаниянинг ҳозирги ёки бултурги флагманларидир.

Мазкур гаджетларга OneUI 3.1 прошивкаси қчон чиқиши ҳозирча айтилмаяпти, аммо уларнинг ҳам барчаси бундан олдинги – OneUI 3.0 график қобиғига янгиланиб улгурмаган. Масалан, Galaxy Fold, Galaxy S10, Galaxy S10+, Galaxy S10e, Galaxy Z Flip, Galaxy Z Fold 2 5G ҳамда Galaxy Z Flip 5G девайслари учун OneUI 3.0 прошивкаси февралда тарқатилади.

ЎҚИНГ: Samsung кўринмас камерали Galaxy Note 21 Ultra’ни видеода кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.