150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  2674
  •  09.11.2020 18:11

150 доллардан бошланувчи 5G-смартфонлар – Redmi Note 9 ва Note 9 Pro: аниқ тақдимот куни, нарх ва хусусиятлари

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 9 смартфонини 5G-версияда чиқараётгани ҳақида ёзган эдик. Redmi бренди бош менежери Лу Вейбинг (Lu Weibing) ушбу қурилма ва унинг Pro талқини қачон намойиш этилишини айтди.

ЎҚИНГ: Redmi K30S – ушбу туркумдаги сўнгги флагман!

Лу Вейбинг сўзларига кўра, Redmi Note 9 5G ҳамда Redmi Note 9 Pro 5G моделлари «Бўйдоқлар куни», яъни 11 ноябрь (11.11) санасида тақдим қилинади. TENAA сайти эса бу иккала смартфоннинг ҳам асосий техник хусусиятларини ошкор этган.

Стандарт версиядаги – Redmi Note 9 5G модели Dimensity 800U процессори базасида ишлайди. Унинг IPS-матрицали экрани диагоналига 6,53 дюймлик бўлиб, аниқлиги FHD форматида. Xiaomi унга 4900 мА/соатлик аккумулятор ўрнатган ва у 22,5 ваттлик тезкор қувватлана олади.

Харидорларга бу смартфон 4, 6 ва 8 гигабайтлик тезкор ҳамда 64, 128 ва 256 гигабайтлик доимий хотирали вариантларда таклиф этишади. Смартфоннинг бош камерасида 48 мегапикселлик асосий датчик, селфи учун эса 13 мегапикселлик олд камера қўлланмоқда.

ЎҚИНГ: Энг кучли процессорли энг арзон флагман бир дақиқада 100 000 тадан ортиқ сотилди!

Redmi Note 9 Pro 5G фаблетига келсак, унинг «электрон юраги» Snapdragon 750G чипсети бўлади. Компания мазкур моделида ўлчами 6,67 дюймлик, тасвир янгиланиши 120 герцлик LCD-дисплей қўлламоқда. Батареясининг сиғими 4720 мА/соатлик, тезкор зарядланиш қуввати эса 33 ваттлик.

Смартфон тезкор хотира вариантлари 6, 8 ва 12 гигабайтлик бўлса, доимий хотираси 64, 128 ва 256 гигабайтлик вариантларда. Ушбу моделнинг бош камерасида нақ 108 мегапикселлик Samsung ISOCELL HM2 сенсори ўрнатилмоқда. Смартфоннинг олд камераси эса 16 мегапикселлик аниқликда.

Mobile China нашри эса Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифаси орқали уларнинг нархларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, булардан биринчисининг бошланғич нархи 150 АҚШ долларига тенг бўлади. Унинг Pro-талқини эса 225 доллардан бошланувчи нархларда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна 16 хил смартфонида Android 11 прошивкасини синаб кўрмоқда

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!