150 долларлик Honor 8A – томчисимон «кемтик»ли смартфон 8 январдаёқ чиқади

  •   DiMaX
  •  6457
  •  05.01.2019 09:31

150 долларлик Honor 8A – томчисимон «кемтик»ли смартфон 8 январдаёқ чиқади

Huawei корпорациясининг суббренди – Honor компанияси 2019 йилдаги илк тақдимотини 8 январь куни ўтказмоқчи. Унда ҳамёнбоп Honor 8A смартфони намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Honor 8X: нарх борасида тоифадошларидан арзон

Янги қурилманинг дизайни ўз «аждод»и – Honor 7A моделига умуман ўхшамайди. Янги авлод смартфонида экран атрофидаги ромлар юпқалаштирилган. Пастки ром «Honor» ёзуви сиғадиган даражада энли бўлса-да, юқоридагиси томчисимон «ўйиқ»қа айлантирилган.

Honor 8A бош камераси қўшалоқ эмас, яна орқа панелдан бармоқ изи сканери ҳам олиб ташланган. Афтидан, смартфонни қулфдан чиқариш учун олд камерадаги юзни таниш тизими масъул бўлади.

ЎҚИНГ: Honor Magic 2 флагмани қандай рекорд ўрнатди?

TENAA маълумотларига ҳамда реклама постерига қараганда, Honor 8A диагоналига 6,09 дюймлик экранга эга, тасвир аниқлиги эса 1560х720 пикселлик. Смартфоннинг тезкор хотираси 3 ГБ, доимийси эса 32/64 гигабайтлик. Фақат унда қайси процессор қўлланиши аниқ эмас – Kirin 710 ёки MediaTek Helio P35 бўлиши кутилмоқда.

Honor 8A асосий камераси 13 мегапикселлик бўлса, селфи учун 8 мегапикселлик камера ажратилган. Смартфон 3020 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, корпуси ўлчамлари 156,28х73,5х8,0 миллиметрга, вазни эса 150 граммга тенг.

EMUI 9.0 интерфейси остидаги Android 9.0 Pie операцион тизимига эга бўлган ушбу смартфон нархи 150–180 АҚШ доллари атрофида бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Дисплейи «тешик» Honor V20 тақдим этилди: Kirin 980 чипи, 48 МПлик ва 3D-камера, яна Huawei’нинг кўплаб янги технологиялари!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!