150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

  •   DiMaX
  •  3878
  •  10.10.2020 11:51

150 долларлик Redmi Note 10 – арзонлаштирилган Xiaomi флагманининг яхшиланган версияси!

Яқинда Европа бозорига тақдим этилган флагманлар – Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделлари энди Redmi бренди остида бошқа ном билан чиқади. Инсайдерлар хабарига кўра, улар тегишлича Redmi K30T ва Redmi K30T Pro модели сифатида шу ойдаёқ намойиш қилинади.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Янги тарқалган миш-мишларга кўра, Redmi бренди ўша флагманлар билан бирга тақдим қилинган «енгиллаштирилган» смартфон – Xiaomi Mi 10T Lite моделини ҳам «бегона қилмоқчи эмас». Digital Chat Station никли инсайдернинг ёзишича, Redmi Note 10 айнан унинг ребрендинг қилинган варианти бўлади.

Redmi Note 10 кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик дисплей ҳамда Snapdragon 750G процессори билан ҳам жиҳозланади. Смартфоннинг 4800 мА/соатлик аккумулятори эса 33 ваттлик технология бўйича тезкор қувват олади.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Шу билан бирга, кутилаётган қурилма Xiaomi Mi 10T Lite’нинг айнан клони бўлмасдан, балки ҳатто ундан яхшироқ ҳам бўлади, дейди инсайдер. Аниқроғи, Redmi Note 10 бош камерасида асосий датчик 108 мегапикселлик бўлиб, яна телеобъективли ва макрокамера ҳам қўлланади.

Эслатиб ўтамиз, глобал версиядаги Xiaomi Mi 10T Lite моделида 64 мегапикселлик асосий модул, 8 мегапикселлик кенг бурчакли сенсор, шунингдек ҳар бири 2 мегапикселлик макрокамера ва саҳна чуқурлиги датчиги қўлланган.

Агар шу миш-мишлар ўз тасдиғини топса, бу модел 108 мегапикселлик камерали илк Redmi смартфони бўлади. Кутилаётганидек 150 доллари атрофида баҳоланса, унинг оммабоп телефонлардан бири бўлиши аниқ.

ЎҚИНГ: Смартфон бозоридаги тенгсиз лидер иккинчи ўрин эгасидан уч ярим марта ўзиб кетди!