$150 эвазига 48 МПлик квадрокамера ва 6000 мАс батареяли Galaxy M12 тўлиқ намойиш қилинди!

  •   DiMaX
  •  2009
  •  11.03.2021 17:50

$150 эвазига 48 МПлик квадрокамера ва 6000 мАс батареяли Galaxy M12 тўлиқ намойиш қилинди!

Samsung компанияси яқинда Galaxy M12 смартфонининг аксарият хусусиятларини Вьетнамдаги расмий сайтига чиқарган эди. Энди бўлса ушбу ҳамёнбоп қурилмасини Ҳиндистонда тўлақонли тақдим этди – Amazon маҳаллий дўконида унинг нархию барча маълумотлари берилган.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ: Ҳали тақдим этилмаган Galaxy A52 5G смартфонини анбоксинг видеосида тўлиқ томоша қилинг!

Galaxy M12 моделининг асосий жиҳатларини мана бу хабаримизда кўрсатиб ўтганмиз, энди эса ўшанда айтилмаган хусусиятларига назар соламиз. Аввало, унинг дисплейи 90 герцлик кадр янгиланиш частотасига эга. Тағин экран юзасига Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси ётқизилган.

Смартфонда NFC модули йўқ, лекин глобал версиясига мазкур чип ҳам қўшилиши мумкин, дейишмоқда. Samsung бу маҳсулотини Android 11 операцион тизим талқини устига қурилган OneUI 3.0 Core график қобиғи билан таклиф этмоқда.

Galaxy M12 смартфонининг Ҳиндистондаги савдоси 18 мартда бошланади. Унинг тезкор/ички хотираси 4/64 гигабайтлик версияси бор-йўғи 150 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган. Хотира конфигурацияси 6/128 гигабайтлиги учун эса 185 доллар тўлашга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A12'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.