16 август куни Redmi K20 билан боғлиқ қандайдир воқеа юз беради...

16 август куни Redmi K20 билан боғлиқ қандайдир воқеа юз беради...

Xiaomi компаниясининг ички бренди Redmi май ойида тақдим қилган K20 серияси смартфонлари жуда ҳам оммалашганди. Улардан K20 Pro девайси Redmi брендининг энг биринчи ҳақиқий флагмани бўлган.

Xiaomi 16 август санасида мана шу оила смартфонларига оид қандайдир воқеа ўтказмоқчи. Redmi'дагилар бу воқеа ҳақида ўзларининг Хитой ижтимоий тармоқлари каналларида ишора бермоқда, бироқ бу очиқланишлар орасида воқеа санасидан бошқа деярли ҳеч қандай маълумот келтирилмаяпти. Очиқланган расмларда бокс қўлқоплари тасвирланган. Худди мана шу қўлқоплардан илгарироқ K20 рекламаларида ҳам фойдаланилгани учун инсайдерлар ушбу воқеа K20 оиласига оид бўлишини тахмин қилмоқда.

Расмдаги "K.O." ҳарфлари ҳам эътиборга молик. Улар ҳам K20'ни маркетинг қилишда қўлланилган бўлиб, смартфон бошқа барча "флагман қотиллари"ни нокаут қилишини ифодалаган. Яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керак: кўрсатилган санада қандай янгилик бўлмасин, бу Сингапурда асос солинган ONE Champion спорт медиа ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилган бўлади. Ушбу компания жанг санъати, Муай-тай, кикбокс, бокс каби спорт турларига ихтисослашган. Мана шулардан келиб чиқиб, очиқланган ушбу маълумот K20 линейкасига оид эканлиги асосли равишда тахмин қилинмоқда. Бироқ бу нима бўлиши мумкин? Балким қурилманинг янги талқинидир?

Май ойининг охирида K20 Pro'нинг 12 ГБ тезкор хотирали версиясини Хитой бозорида сотиш учун TENAA'дан сертификат олинган эди. Эҳтимол, ушбу санада мана шу қурилманинг расмий тақдимот маросими бўлиб ўтар. Бу масалага ойдинлик киритилиши учун яна бир неча кун кутишимизга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Realme октябрь охирига қадар тўртта камерали учта смартфон тақдим этади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!