16 февралгача «Шеърият сеҳри» танловида қатнашиб, Mi Band 3 ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  351
  •  09.02.2021 11:02

16 февралгача «Шеърият сеҳри» танловида қатнашиб, Mi Band 3 ютиб олинг!

Куни кеча биз «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси яратилгани ҳақида хабар берган эдик. Mobiuz уяли алоқа оператори эса Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишлаб танлов эълон қилди.

ЎҚИНГ: Абонентларнинг энг долзарб юзта саволига оператор раҳбарияти жавоб берди

«Шеърият сеҳри» деб номланган мазкур танлов компаниянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилмоқда. Унда иштирок этиш учун фойдаланувчилар қуйидаги шартларни бажаришлари лозим:

1) «Mobiuz mobil aloqa operatori» (@mobiuz.uzbekistan) саҳифасига обуна бўлиш;

2) Танлов постига «Like» қўйиш;

3) Постга изоҳ тарзида Навоий ёки Бобур шеъриятидан ўзлари ёқтирган сатрларни ёзиш.

«Шеърият сеҳри» танловида ютуққа беш дона Mi Band 3 ақлли билагузуги қўйилган. Танлов ғолиблари 2021 йилнинг 16 февралида аниқланади, унда иштирок этиш шартлари билан батафсил танишиш учун эса мана бу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!