165 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган смартфон чиқмоқда

165 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган смартфон чиқмоқда

Шу йилнинг март ойида ZTE компанияси 66 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлган Red Magic 6 смартфонини тақдим этган эди. Энди ушбу смартфоннинг янги авлоди - Red Magic 7 қурилмаси 165 ваттда зарядланиши айтилмоқда. 

Хитой бозори учун ишлаб чиқарилган Red Magic 6 ҳамда Red Magic 6 Pro смартфонлари 120 ваттлик қувватлаш технологиясига эга. Халқаро бозор учун ишлаб чиқарилганлари эса 66 ваттда қувватланади. 

Бундан кўриниб турибдики, халқаро бозор учун сотувга чиқадиган Redmi Magic 7 смартфонларида ҳам катта эҳтимол билан 165 ваттлик қувватлаш технологияси бўлмайди. 

Ҳозирда бу энг тезкор қувват берувчи технология ҳисобланмайди. Аввалроқ Xiaomi 200 ваттлик HyperCharge технологиясини тақдим этган эди. Ушбу технология 2022 йилда ишлаб чиқариладиган Xiaomi смартфонларига ўрнатилиши кутилмоқда. 

Агар nubia Red Magic 7 смартфони эртароқ тақдим этилса, ушбу қурилма вақтинча дунёдаги энг тезкор қувватланувчи смартфон мақомига эга бўлади. 

Digital Chat Station маълумотларига кўра, Red Magic 7 смартфони Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланади. 

ЎҚИНГ: Келаси ҳафта Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланган илк смартфон тақдим этилади 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!