17 октябрда намойиш этиладиган OnePlus 6T флагманини МУТЛАҚО БЕПУЛ оласизми?

  •   DiMaX
  •  2448
  •  01.10.2018 13:13

17 октябрда намойиш этиладиган OnePlus 6T флагманини МУТЛАҚО БЕПУЛ оласизми?

«Флагманлар кушандалари»ни тақдим этиб келаётган хитойлик компаниянинг навбатдаги – OnePlus 6T смартфони намойишига оз вақт қолди. Гарчи у «оралиқ» модели бўлса-да, бир қатор янги функция ва янгича имкониятлар билан бойитилган.

ЎҚИНГ: Болливуд афсонаси аллақачон OnePlus 6T флагманини «жонли» кўрсатяпти! (расмий видео)

OnePlus компанияси ушбу смартфонининг муваффақиятига юз фоиз ишонган ҳолда, барча хоҳловчилар учун OnePlus 6T синовида қатнашиш ва уни бепул олиш имконини берувчи дастурни ишга туширди.

The Lab деб номланувчи мазкур синов дастури 2015 йилдан буён тақдим этилиб келаётир. OnePlus компанияси мазкур тест доирасида дунё бўйлаб талабгорлардан танлаб олиб, саноқли кишиларга ҳали тақдим этилмаган смартфонидан биттадан беради. Синовчилар эса янги смартфонни ишлатиб кўриб, тақдимот пайтида у ҳақдаги таассуротларини бошқалар билан бўлишадилар. Бунда компания уларнинг тақризлари учун ҳеч қанақа талаб қўймайди: ишлатиб кўрган синовчи бу смартфон ҳақида қандай фикрда бўлса – ўшани борича баён этади. Дарвоқе, мазкур компания бундан аввалги – OnePlus 6 моделидан ҳам бир нечтасини The Lab дастури доирасида текинга тарқатган.

The Lab дастурида барча талабгорлар орасидан фақат 10 нафари танлаб олинади. Улар шунчаки тасодифий олинмаслигини таъминлаш мақсадида, ариза берувчилар учун бир неча синовлар жорий этилган. Жумладан, дастурда иштирок этишни хоҳлаган киши ўзининг ҳозир ишлатаётган смартфони ҳақида инглиз тилида тақриз ёзиши, унда ўзи туширган энг яхши суратни тақдим этиши, шунингдек, OnePlus маҳсулотларига чиндан ҳам қизиқишини исботлаш учун расмий форумдаги аккаунтини тақдим этиши лозим.

Агарда сиз ҳам The Lab дастури доирасида OnePlus 6T флагманини мутлақо текинга олишни истасангиз ва ўзингизга ишонсангиз, мана бу ҳавола орқали ўтиб, ариза тўлдириб, танловда қатнашишингиз мумкин. Мазкур смартфоннинг «жонли» видео ва расмларини, техник жиҳатлари хусусидаги маълумотларни эса аввалги бир қатор мақолаларимизда эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Миш-мишлар: OnePlus 6T кузда сотувга чиқади, нархи ҳам маълум