18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!

  •   DiMaX
  •  1767
  •  04.02.2019 18:23

18 яшар йигитча смартфон ва ўйин сабабли ўз жонига қасд қилди!

Замонавий гаджетларга, интернетга ва ўйинларга боғланиб қолиш ўсмир-ёшларнинг руҳиятига салбий таъсир этиши аниқ. Бу тобелик сабабли айримлар ҳатто ўзини ўлдиришгача боришмоқда...

ЎҚИНГ: Смартфонга тобеликдан қутулса бўлади!

Кейинги пайтларда Ҳиндистон ёшлари орасида шундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани айтилмоқда. Жумладан, Мумбай (Бомбей) шаҳридаги Неҳру Нагар исмли 18 яшар йигитча, ота-онаси 500 долларлик смартфон олиб бермагани учун ўз жонига қасд қилган.

BGR нашри ёзишича, Неҳру оммабоп PUBG Mobile ўйини учун кучли смартфон олиб беришларини талаб қилган. Аммо ота-онаси смартфон учун 280 долларгача маблағ ажрата олишларини айтишган. Тортишувлардан сўнг йигитча ўз уйида худкушликни амалга оширган.

Айтиш керакки, аввалроқ 11 ёшли бир бола PUBG Mobile ўйини зўравонликни тарғиб этишини айтиб, уни тақиқлашни сўраб Ҳиндистон ҳукуматига мурожаат йўллаган. Шундан сўнг мамлакатнинг айрим ҳудудларида бу ўйинни тақиқлай бошлашган.

Шуниси ҳам борки, PUBG Mobile’ни бугунги кунда бутун дунё бўйлаб 200 миллиондан ошиқ одам ўйнайди. Ўтган йили у Google Play’даги энг яхши ўйин деб эътироф этилган.

ЎҚИНГ: 2018 йилнинг энг зўр ўйин, илова, китоб, фильм ва сериалларини Google эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!