18ГБ тезкор хотира ҳамда 1ТБ доимий хотирага эга бўлган флагман смартфон чиқмоқда

18ГБ тезкор хотира ҳамда 1ТБ доимий хотирага эга бўлган флагман смартфон чиқмоқда

ZTE Mobile'нинг маълум қилишича, компания 25 ноябрь куни ўзининг ZTE Axon 30 Ultra Aerospace Edition смартфонини тақдим этади. 

Ушбу смартфон 18ГБ тезкор хотира ҳамда 1ТБ доимий хотира билан жиҳозланади. Бундан ташқари, смартфон UFS 3.1 флеш-хотирани кенгайтириш технологиясига ҳам эга бўлади, шунинг учун мавжуд оператив хотира 20ГБ дан ошиши мумкин. 

Шунингдек, смартфон сифатли суратларни олиш учун мўлжалланган технология билан жиҳозланган бўлиб, у турли хил сенсорлардан келаётган маълумотларни бирлаштиради. 64 мегапикселли асосий камера учта тасвир сенсори билан жиҳозланган. Смартфон камера модулидан 5х зумни қўллаб-қувватловчи 8МП телефото камера ҳам ўрин олган. 

ЎҚИНГ: Galaxy A33 5G'нинг аккумулятор ҳажми қанча бўлиши маълум бўлди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.