19 август – Халқаро фотография куни

19 август – Халқаро фотография куни

2009 йилдан бери ҳар йили 19 августда Халқаро фотография куни нишонланади. Чунки айнан 1839 йилнинг 19 августида илк бор босма фотосурат ихтиро қилинган. Бугун фотографларнинг касб байрамида уларга хос қизиқарли фактлар билан танишинг.

Ҳар йили 19 август куни профессионал ва ҳаваскор фотографлар, шунингдек, бу санъатни қадрловчилар Халқаро фотография кунини нишонлайди. Байрам 2009 йилда австалиялик фотограф Корске Аранинг ташаббуси билан нишонлана бошланган.

Нега айнан 19 август?

1839 йил 19 август куни дагеторрип, яъни фотосурат прототипини олиш усули жорий қилинган. Ушбу ихтиро эса Луи Жак Mанде Дагерга тегишли бўлиб, ундан Франция ҳукумати бундай истиқболли янгилик учун патентни сотиб олган. Бу ихтиро Луининг “дунёга совғаси” деб тан олинган. Ҳақиқатан ҳам Дагернинг ихтироси оммага тақдим этиладиган “технология” сифатида фотографияга қўйилган биринчи қадам эди. Шунинг учун айнан 19 август Халқаро фотография куни (World Photography Day) сифатида белгиланган.

Фотографлар ҳақида қизиқ фактлар

  • Кўп инсонлар учун 1 Гб хотира 1 ой учун етса, фотограф учун бир кечага амал-тақал етади.
  • Фотограф 1 ҳафта ичида бошқа одамлар бир йил давомида олганидан ҳам кўпроқ суратни ўчиради.
  • Тўлиқ бахт учун биттагина объектив етишмайди, холос.
  • Фотограф ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта қандайдир эски чиқиндини суратга олиш учун ерда эмаклаган.
  • Фотографнинг суратга олиш учун керакли ускуналари машинасидан ҳам қиммат бўлади.
  • Агар бирор тадбирга фотограф келса, унинг дўстлари ўзи билан фотоаапарат олиб келмайди.
  • Фотограф тонггача кўзини юммаслиги, шиддатли совуқда ҳам кўчада кезиб юриши, ҳатто ҳаётини хавф остига ҳам қўйиши мумкин. Муҳими омадли кадр чиқса бўлгани.
  • Фотограф кинони томоша қилаётиб, унинг сюжетидан ҳам кўпроқ ёруғлик қандай етказиб берилаётганига аҳамият беради.
  • Фотограф кейинги саҳнани олиш учун қандай объектив ишлатилганини ўйлаб, фильмдаги воқеалар ривожини кузатишни тўхтатади.
Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!