19 декабрь куни «Стартап-ташаббуслари»нинг финал босқичи бўлиб ўтади

19 декабрь куни «Стартап-ташаббуслари»нинг финал босқичи бўлиб ўтади

19 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуларида тадбиркорлик муҳитини такомиллаштириш» қўшма лойиҳаси томонидан юртимизда «Стартап-ташаббуслари» ёшларнинг стартап-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурининг финал босқичи (Demo day) бўлиб ўтади.

Дастур натижаларига кўра битирувчи-жамоалар бизнес-лойиҳаларини янада ривожлантириш учун манфаатдор ташкилотлар ва инвесторларни жалб қилиш мақсадида, ўз лойиҳаларини «Demo Day» (намойиш кунида) тақдим этиши режалаштирилган. Тақдимот кунида саралаб олинган 16 та лойиҳа намойиш этилади. «Demo Day» якунлари бўйича энг яхши деб топилган бешта лойиҳа ўз стартапларини ривожлантириш учун беғараз сармоя шаклида маблағга ҳам эга бўладилар.

ЎҚИНГ: «Стартап-ташаббуслари» дастурининг учинчи босқич ишини бошлади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!