19 та Xiaomi ва Redmi смарфонлари Android 12 операцион тизимига ўтишни бошлади

19 та Xiaomi ва Redmi смарфонлари Android 12 операцион тизимига ўтишни бошлади

Xiaomimiui берган маълумотларга кўра, бир нечта Xiaomi ҳамда Redmi смартфонлари MIUI 12.5 гарфик қобиғи билан Android 12 тизимига ўтишни бошлади.

MIUI 13 ҳали тақдим этилганига қарамай, Android 12 тизимининг ўзи ҳам смартфонларга бир қанча янги функцияларни тақдим этади. 

Бир неча йиллар аввал Xiaomi ва Redmi қурилмаларида бир қўлли режим бўлар эди. Бироқ ушбу режим MIUI 8 график қобиғидан олиб ташланган эди. Энди ушбу режим яна MIUI'га қайтарилди. 

Extra Dim функцияси экрандаги ёрқин рангларни қоралаштиради ва қоронғуда смартфондан фойдаланганда кўзни ҳимоя қилади. Ушбу функция Android 12 тизимда пайдо бўлган эди, Xiaomi ҳам уни ўз микродастурига киритди. 

Шунингдек, тизим бир қанча янги функция ва имкониятларни ўз ичига олади. 

Android 12 Beta ҳозирда қуйидаги қурилмаларга жўнатилмоқда: 

Mi 10

Mi 10 Pro

Mi 10 Ultra

Xiaomi Civi

Redmi K40 Game Enhanced Edition

Redmi Note 10 Pro 5G

Mi 11

Mi 11 Pro

Mi 11 Ultra

Mi 11 Lite 5G

Redmi K40 Pro

Redmi K40 Pro+

Redmi K40

Mi 10S

Xiaomi Mix 4 

Ушбу қурилмалар Android 12'ни бир ёки икки ҳафта ичида қабул қилишни бошлайди: 

Redmi K30 Pro

Redmi K30 ProZoom

Redmi K30S Ultra

Redmi Note 10 5G 

ЎҚИНГ: MIUI 13 график қобиғига ўтувчи Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг рўйхати билан танишамиз 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.