1948 йилда чиқарилган Nikon фотоаппарати 384 000 еврога сотилди

1948 йилда чиқарилган Nikon фотоаппарати 384 000 еврога сотилди

Япониянинг Nikon компанияси 1948 йилдан бошлаб фотоаппаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Маълум бўлишича, ўша йилларда тайёрланган фотоаппаратларнинг баъзи нусхалари ҳалигача сақланиб келаётган экан. Яқинда Австрияда бизнинг кунларгача етиб келган энг эски (ва компания томонидан чиқарилган учинчи қурилма) Nikon камераси 384 минг евро нархида сотиб юборилди. Бу ҳақда аукционлар билан шуғулланадиган Westlicht Auction сайтида маълумот берилган.

490327

Энг қизиғи, фотоаппаратнинг ҳолати жуда яхши ва у қалбаки эмас. Ҳатто барча элементлар ва корпусда “Босиб олинган Японияда ишлаб чиқарилган” (Made in Occupied Japan) деган ёзув ҳам сақланиб қолган. Камера ғилофи, боғич ва Nikkor-H 2/5cm no.70811 русумидаги объектив ҳам ўз сифатини йўқотмаган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!