1976 йилдан бошланган Apple тарихининг улкан архивини кўринг!

  •   DiMaX
  •  1329
  •  16.07.2019 14:02

1976 йилдан бошланган Apple тарихининг улкан архивини кўринг!

Apple компаниясининг тарихи – нафақат ажойиб гаджетлар яратилиши, балки уларни бозорда илгари суриш бўйича реклама кампанияси ҳамдир. Интернетда 1970-йиллардан бошланган барча Apple маркетинг материалларининг бетакрор жамланмаси эълон қилинди.

ЎҚИНГ: Иккинчи марта «етим қолган» iPhone хронологияси

Сэм Генри Голд исмли дизайнер тўплаган ушбу улкан архив «олмали» компания 1976 йили яратилганидан бери давом этаётган деярли бутун тарихини ўз ичига олган. Булар – реклама материаллари, фотосуратлар, видеолавҳалар, компания вакилларининг намойиш ва оммавий чиқишлари кабилардир.

Apple тарихи архиви «булутли» сақлагичга жойланган бўлиб, унга мана бу ҳавола орқали кириш мумкин. Унга корпорация тарихидаги ҳар бир ўн йиллик давр алоҳида жилдлар тарзида жойлаштирилган. Ҳар бир жилд (папка) ичида тегишли даврга оид Apple реклама фотосуратлари, маълумот брошюралари, роликлар ва бошқа материаллар бор.

ЎҚИНГ: 12 йиллик барча iPhone’лар нархларини битта рўйхатда таққослаймиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.