2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  5686
  •  01.11.2019 14:03

2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Купертинолик корпорациянинг iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонлари юқори сифатидан ташқари, баланд нархга ҳам эга. Шунга қарамасдан, бутун дунёда уларга талаб катта, Ўзбекистонда ҳам сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Люкс маҳсулотлари билан танилган Caviar бренди iPhone 11 Pro флагманларининг Discovery номли янги туркумини тақдим этди. Улар Қуёш тизими мавзусида, қимматбаҳо металлар қўлланган ҳолда ясалган ва энг нархи баланди Solarius номини олган.

Caviar iPhone 11 Pro Discovery Solarius моделини тайёрлаш учун нақ 500 грамм миқдорида 750 пробали соф олтин ишлатилган! Унинг нархи 70 000 АҚШ долларидан ошади, энг қиммати эса ички хотираси 512 гигабайтлиги бўлади – нақ 71 520 доллар!

ЎҚИНГ: iPhone баъзиларни қўрқитяпти. Сиз-чи? Сиз қўрқмаяпсизми?

Лекин гап фақат смартфоннинг олтиндан ишланганида эмас. Люкс бренд тайёрлаган iPhone’ларнинг корпуси ўртасида соат механизми ўрнатилган. Ундаги 12 сони ўрнига сариқ бриллиант қадалган. Caviar дизайнерлари бу билангина қониқмасдан, корпусга яна кўплаб бриллиантлар ўрнатишган.

Мана, уни видеода томоша қилиб ҳайратланамиз:

Caviar ҳамда Apple фанатлари бунчалик миқдорда олтин ишлатилмаган, «арзонроқ» iPhone’ларни танлашлари ҳам мумкин. Масалан, ушбу туркумдаги Mars, Terra ҳамда Luna версияларининг нархлари 8 100 дан то 8 260 долларигача боради.

Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса, гарчи олтиндан ясалган бўлмаса-да, турли русумлардаги iPhone’ларни буларга нисбатан ўта арзон – атиги 3 760 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max ишончни оқлай олмади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.